ҚарДУ ўқитувчиси халқаро туризм дастурини муваффақиятли тамомлади

6 Октябрь 2026, 04:35
Университет янгиликлари

Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (УН Тоурисм) ҳамда Халқаро Туризм Академияси Самарқанд кампуси ҳамкорлигида 16-апрелдан 3-октябргача халқаро таълим дастури ташкил этилди. Дастур доирасида “Hospitality Management” ҳамда “Hotel Operation & Innovation” йўналишлари бўйича машғулотлар ўтказилди. Унда республикамиздан қарийб 50 нафар туризм ва меҳмондўстлик соҳаси ўқитувчилари иштирок этди. Машғулотларни Венгрия, Словения, Испания, Колумбия ва Австриядан ташриф буюрган халқаро экспертлар олиб борди. ҚарДУ Туризм ва маркетинг кафедраси ўқитувчиси Қувончбек Тошкентов мазкур дастурни муваффақиятли тамомлаб, халқаро даражадаги сертификатга эга бўлди. Шунингдек, у Қашқадарё вилоятида UN Tourism Академияси вакили этиб тайинланди. Эндиликда Қувончбек Тошкентов туризм ва меҳмондўстлик соҳаси бўйича таълим бериш ҳамда мутахассисларни қайта тайёрлаш жараёнларида тренер сифатида фаолият юритади.