Гиёҳвандликка қарши профилактик тадбир ўтказилди
6 Октябрь 2026, 04:31
Университет янгиликлари
Қашқадарё вилоятида гиёҳвандликка қарши курашиш ишларини комплекс ўрганиш доирасида Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази масъул ходими Жанибек Юсупов иштирок этиб, гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида профилактик ишларни кучайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари ҳақида сўз юритди. Учрашув давомида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг олдини олишда ёшларнинг фаол иштироки ва бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.