Дастлабки ғолиб жамоа аниқланди

Талабалар лигаси доирасида "Ректор кубоги" ва “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг талаба-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол спорт турида ғолиб жамоа аниқланди. Қизғин тарзда кечган беллашувларда Спорт факультети талаба-қизлари мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. 

Иккинчи ўрин Физика факультети жамоасига насиб этган бўлса, География ва агрономия факультети қизлар жамоаси бронза медалга эга чиқди. Катта спорт тадбирининг дастлабки ғолиб ва совриндор жамоаларини табриклаймиз.

Мусобақалар 20-ноябрь кунига қадар давом этади ҳамда ғолиб ва совриндорлар кўчма кубок, пул мукофотлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва даражали дипломлар билан тақдирланади.