Туризм тараққиётга йўл очади

30 Сентябрь 2024, 09:21
Университет янгиликлари

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-июль санасидаги “Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-269-сонли қарори ижроси ҳамда 27-сентябр “Халқаро туризм куни" муносабати билан Қарши давлат университетининг янгидан фойдаланишга топширилган Туризм амалиёт марказида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари А.Закиров, Туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаменти директори М.Абдулҳайиров, Тошкент давлат транспорт университети профессор-ўқитувчилари, вилоятда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти вакиллари, Қашқадарё вилояти ёш туризм элчилари кенгаши аъзолари ҳамда Иқтисодиёт факультети Туризм ва маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Тадбир доирасида туризм соҳасида “Дуал таълим”ни ташкил этиш, назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик шартномалари имзоланиди ва Ёш туризм элчилари фаолияти билан яқиндан таништирилди. Тадбир якунида келишилган ҳамкорлик истиқболини давом эттириш белгилаб олинди.