Самимий мулоқот таклифларга бой бўлди
25-сентябр куни Қарши давлат университети фаоллар залида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" ўтказилди. Тадбирга Президент админстрацияси масъул ҳодими А.Муртазаев, Ёшлар ишлари агентлиги директор ўринбосари Ф.Аблаяров, Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси А.Аҳмедов, вилоят ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар котибияти мудири С.Саидов, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи О.Мавлонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси А.Янгиев таклиф этилди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда асосий эътибор ёшлар билан дилдан суҳбатлашиш асносида уларнинг ички дунёсига назар солиш, қизиқишларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали муаммоларини ҳал қилишга қаратилди. Кўплаб таклиф ва ташаббуслар, истиқболдаги режалар тингланди. Тадбир меҳмонлари мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги, жамиятнинг асосий таянчи сифатида илм-фан сирларини пухтароқ ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлигини алоҳида таъкидлашди.