Италиялик профессор Тиббиёт факультети талабаларига дарс ўтди

Қарши давлат университети ва Италиянинг Пиза университети ўртасидаги Европа Иттифоқининг Erasmus+ Халқаро кредит мобиллиги доирасида Писа университети Тиббиёт факультети профессори Марио Джорджи  Қарши давлат университети Тиббиёт факультети 3-курс  талабаларига фармакология фанидан амалий  дарс машғулотларини олиб борди. Маълумот учун, 2023-2026-йиллар давомида Қарши давлат университетининг 3 нафар профессор-ўқитувчилари ва 3 нафар магистрант, докторантлари Пиза университетида мобиллик алмашинувида қатнашиши режалаштирилган.