Ректор кубоги: дастлабки кунги беллашувларда жамоалар футбол ва волейбол бўйича беллашди

Талабалар лигаси доирасида "Ректор кубоги" ва “Беш ташаббус олимпиадаси” лойиҳаси асосида бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар факультетлар жамоалари ўртасидаги қизғин баҳсларни бошлаб берди. Катта спорт тадбирларининг дастлабки кунги беллашувларида жамоалар футбол ва волейбол бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Натижалар қуйидагича:

футбол (ўғил болалар)

География ва агрономия факультети 0-6 Математика ва компьютер илмлари факультети

Спорт факультети 8-0 Педагогика факультети

волейбол (қизлар)

Физика факультети 2-0 Хорижий тиллар факультети

Тарих факультети 0-2 Санъатшунослик факультети

Педагогика факультети 2-0 Иқтисодиёт факультети

Маълумот ўрнида, мусобақалар 20 ноябрь кунига қадар давом этади ҳамда ғолиб ва совриндорлар кўчма кубок, пул мукофотлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва даражали дипломлар билан тақдирланади.