Университет бошланғич ташкилоти етакчиси сайланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси А.Янгиев сўзга чиқиб, университет бошланғич ташкилот фаолияти хусусида таҳлилий тўхталиб ўтиш билан бир қаторда иттифоқ томонидан ёшларга берилаётган имконият ва имтиёзлар билан таништирдилар.
Шундан сўнг университет ёшлар етакчиси Д.Равшановнинг 2023-2024-ўқув йилида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди ҳамда фаолияти қониқарли деб топилиб университет бошланғич ташкилот етакчиси этиб қайта сайланди. Тадбир сўнггида университет бошланғич ташкилоти етакчиси, шунингдек, кенгаш ва факультет координаторларига гувоҳномалар топширилди.