Университет талабаси Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди
20 сентябрь 2024
Университет янгиликлари
Жорий йилнинг 12-16-сентябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида қўл жанги бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, Қарши давлат университети Спорт факультети дзюдо таълим йўналиши 1-босқич талабаси Ўғилой Жуманова мамлакатимиз қўл жанги федерацияси терма жамоаси таркибида ушбу мусобақада иштирок этиб, барча рақибаларини мағлуб қилди ва Осиё чемпионига айланди.
Маълумот ўрнида, турнирда 12 давлатдан 300 га яқин спортчилар ғолиблик учун курашди. Мазкур мусобақада терма жамоамиз аъзолари 9 та олтин 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғариб умум жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.