Қарши давлат университети талабалари етакчи маҳаллий корхоналарда амалий машғулотлар ўтказмоқда
Қарши давлат университети Физика факультети Саноат муҳандислиги кафедраси 022-16-гуруҳ 2-босқич Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси йўналиши талабалари амалиёт раҳбари Ю.Даминова ҳамроҳлигида Қарши шаҳридаги “SULTON STYLES” (UK) ва “Qarshi LIDER ” MCHJ га бордилар. Малакавий амалиёт даврида талабалар корхонанинг тажрибали мутахассисларидан назарий билимларини амалда тадбиқ этиш, корхонадаги барча цехларнинг фаолиятини ўрганиб, соҳага доир янги техника ва технологиялардан унумли фойдаланиш, уларнинг иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш усулларини ўрганмоқдалар.
Амалиётчи талабалар корхонанинг конструкторлик-технологларига ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ўзлари яратган дизайндаги янги модель намуналарини тақдим этдилар. Ташриф давомида кафедранинг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи талабалар ва корхонанинг малакали ишчи-ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарда енгил саноат соҳасини ривожлантириш ва рақамли технологияларни қўллашда энгсамарали усуллардан фойдаланиш, жаҳон стандартларига мос келадиган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда Ўзбекистоннинг ички бозорларини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, чет давлатларга экспорт қилишни амалга ошириш каби масалалар ҳақида сўз борди.