Университет талабаси "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди. 

Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли - 1994-йилда Муборак туманида туғилган. Қарши давлат университети Тарих факультети 3-босқичда таҳсил олади.

Ҳозирги вақтда у Муборак туманидаги "Боʻстон" маҳалласида ёшлар етакчиси лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Талабамизни ушбу ютуғи билан самимий қутлаймиз!