Қарши давлат университети докторантлари Словакиянинг Зилина университетида илмий стажировка ўтамоқда

Айни кунларда Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети Немис тили ва адабиёти кафедраси таянч докторанти Дилфуза Атамуродова ҳамда Педагогика факультети Бошланғич таълим кафедраси таянч докторанти Гавҳар Абдуллаева Словакия давлатининг Жилина университетида илмий стажировга ўташмоқда. Стажировка  давомида таянч докторантлар мазкур университетнинг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ленка Калусова билан учрашиб, режалаштирилган стажировка доирасидаги ишларни муҳокама қилдилар. 

Шунингдек, университетининг Педагогика ва гуманитар фанлар факультети профессор-ўқитувчилари Марта Лакова ҳамда Марик Ҳампеллар билан мулоқот ташкил этилиб, ўқув жараёни, асосий илмий йўналишлар ҳамда мавжуд кутубхоналар билан танишилди. Шу билан бирга, докторантлар айни дамда Жилина университетида халқаро дастур асосида фаолият юритаётган Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети в.б доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Нилуфар Жумаевадан ҳам илмий иш юзасидан кўрсатмалар олишди.