“Россия-Ўзбекистон” тўртинчи таълим форуми “Келажак ваколатлари ва инновацияларини ўрганади”
24–25 июнь кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Келажак таʼлим макони: янги компетенциялар, инновациялар, технологиялар” мавзусида Россия-Оʻзбекистон тоʻртинчи таʻлим форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентлари Администрациялари, таълим вазирликлари, олий ва профессионал таълим муассасалари, ИТ, маданият ва маданий мерос, ёшлар ташкилотларидан жами 150 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда. Дастурга мувофиқ дастлаб форум ялпи мажлиси боʻлиб оʻтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, Россия Федерацияси Президентининг Хорижий мамлакатлар билан ҳудудлараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Игор Маслов, Россия илм-фан ва олий таълим вазири ўринбосари Константин Могилёвский сўзга чиқиб, икки томонлама таълим, фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар аҳамияти, уларнинг натижаси ҳамда истиқболли режалар ҳақида нутқ сўзладилар.