Вилояти ҳокими стипендияси ғолиблари аниқланди

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида вилоят ҳокими степендияси учун танлов ўтказилган эди. Вилоят ишчи гуруҳи томонидан энг юқори натижаларга эришган 14 нафар ғолиблар аниқланди. Улар орасида Қарши давлат университетининг 5 нафар талабалари ҳам бор.

Маълумот ўрнида, танловдан ўтган ғолиб талабалар ўқув йилининг сентябрь ойидан июнь ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида қўшимча вилоят ҳокими стипендияси билан тақдирланади.