Бир кўчат — яшил келажак сари бир қадам!
Қарши давлат университетида талаба-қизлар иштирокида “Талабалик давримдаги илк кўчатим” акцияси ўтказилди. 18-сентябр куни ташкил этилган мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–199-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда ёшларда табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришга қаратилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилган акцияда университет ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, факультетларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда фаол талаба-қизлар иштирок этдилар. Акция давомида талабалар турар жойи ҳудудига кўчатлар экилиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Талаба-қизларнинг ушбу эзгу ташаббусдаги фаоллиги университет ҳудудини янада обод ва яшил масканга айлантиришга хизмат қилмоқда.