“Буюк истиқлолимизнинг уч минг йиллик илдизлари” мавзусида иншо танлови
Жорий йилнинг 18-сентябр куни Қарши давлат университети Физика-математика факультетида “Буюк истиқлолимизнинг уч минг йиллик илдизлари” мавзусида ташкил этилган иншо танловининг факультет босқичи ўтказилди. Танловни факультетнинг ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари Фаррух Муқимов очиб бериб, мазкур танловнинг ёшларнинг тарихий билимларини бойитиш, миллий қадриятлар ва аждодлар меросига бўлган ҳурматини ошириш, мустақиллик ғояларини чуқур англаш ҳамда ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, иштирокчиларга танловда фаол қатнашиш, ўз фикрларини мустақил ва ижодий ёндашув асосида баён этишлари учун муваффақият тилади. Танлов давомида талабалар мавзу юзасидан ўзларининг билим ва дунёқараши, тарихий тафаккури ҳамда ижодий қобилиятларини намоён этдилар.