Огоҳлик ва ҳушёрлик - давр талаби
Жорий йилнинг 20 июнь куни Қарши давлат университетида ташкил этилган тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари қатнашди. Йиғилишда “Коррупция–тараққиёт кушандаси, диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш” каби мавзуларда сўз борди.
Айтилганидек, мамлакатимизда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром руҳида камол топтириш, уларни маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тараққиётга тўсиқ, соҳалар ривожига ғов бўладиган иллатлардан бири коррупциядир. Унинг зарарли оқибатларини тушунтириш ва унга нисбатан барчада кескин курашиш туйғусини уйғотиш муҳим масаладир. Шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолида, айниқса ёшларда радикализм, диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар ва таҳдидларга нисбатан иммунитет ҳосил қилиши лозим.
Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятли жиҳатлари хусусида маълумот берилди. Талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таминлаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш тюторларнинг бугунги кундаги асосий вазифаси эканлиги такидланди.