Қурбон ҳайити – эзгулик айёми

Муборак Қурбон ҳайити халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиради.

Байрам муносабати билан бугун, 14 июнь куни, Кимё-биология, Физика, География ва агрономия факультетларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари Ноорганик кимё кафедрасида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган фахрий устоз, кимё фанлари номзоди, доцент Зулфия Қурбонова хонадонига йўқлаб бордилар. 

Дилдан қурилган самимий суҳбат шукроналик дуоларига бой бўлди.