ҚарДУ талабаси мусобақа ғолиби бўлди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан Ёшлар ойлиги доирасида вилоят олийгоҳлари талаба-ёшлари ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича  мусобақа ташкил этилди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ўтказилган мазкур мусобақада қатнашчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Якунда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

I-ўрин Элшод Жабборов (ҚарДУ),
II-ўрин Ислом Сайфиддинов (ҚарМИИ),
III-ўрин Муҳаммадюсуф Тоштемиров (Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти).