Турли тупроқ-иқлим шароитида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда инновацион технологияларни қўллашнинг долзарблиги
Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Агрокимё ва экология кафедраси томонидан “Турли тупроқ-иқлим шароитида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда инновацион технологияларни қўллашнинг долзарблиги” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда Россия, Ҳиндистон, Афғонистон, Хитой, Қозоғистон каби хорижий давлатлар ва республикамиз олий ўқув юртларининг таниқли олимлари, соҳа мутахассислари, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда География ва агрономия факультети талаба-ёшлари иштирок этди. Конференцияни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор И.Бекпулатов кириш сўзи билан бошлаб берди.
Ялпи мажлисда бевосита ва ZOOM платформаси орқали Россия давлат аграр университети профессорлари Т.М.Гиро, А.С.Мустафина, вилоятимиздаги “Indorama Agro” МЧЖ Атроф-муҳит ва ижтимоий бошқарув бўлимининг бош менежери, Dr. Kathiravan Karthikeyan, Ўзбекистон Миллий университети профессори, академик Джурақул Сатторов, Фарғона давлат университети профессори Ғулом Юлдашев, Шоличилик илмий-тадқиқот институти профессори, академик Рихсивой Тиллаев, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти профессор Баҳодир Холиқов ҳамда Қарши давлат университети профессорлари Тоштемир Остонақулов, Туроп Тиловов мавзу доирасида маъруза қилдилар.
Шундан сўнг, анжуман иши шўба йиғилишларида давом эттирилди. Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқилди. Анжуман доирасида, шунингдек, География ва агрономия факультети профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги навлари кўргазмаси ташкил этилди.