ҚарДУ талабаси “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг Республика босқичида ғолиб бўлди

⏺Қарши давлат университети Математика ва компьютер илмлари факультети Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари йўналиши 2-курс талабаси Абдураҳмон Тоштемиров “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритди.

⏺Талабамизга Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан диплом ва сертификатлар ҳамда 6,8 млн сўм миқдорда пул мукофотлари топширилди.

⏺ Абдураҳмон Тоштемировни ушбу муваффақият билан табриклаймиз.