Ҳалима Худойбердиева хотирасига бағишланди
Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жавдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен бари бир муқаддассан, Муқаддас Аёл!
Ҳалима Худойбердиева ўзбек шеъриятининг самимий инсоний туйғу ва фазилатлар — севги ва садоқат, меҳр ва мурувватни тараннум этувчи шоираси, ўзбек хотин-қизлари орзу ва армонларининг куйчисидир. Унинг шеърий тасвиридаги аёл ҳар қандай халқ ва мамлакатнинг келажаги — соғлом ва баркамол ёшларни етказиб берувчи мўъжизавий кучдир.
Бугун, 20 май куни, Филология факультетида Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Р.Сайдуллаева, ўқитувчилар К.Дўстёрова, З.Порсиева, кутубхона-ахборот фаолияти йўналиши 4-курс талабалари иштирокида Ўзбекистон халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Ҳалима Худойбердиева ижодига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда халқимизнинг ардоқли шоирасининг ҳаёти, ижоди ва унинг ўзбек шеърияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси тилга олинди. Кечада Ҳалима Худойбердиева шеърларидан намуналар ўқилди.