Танлов ғолиблари аниқланди

Бугун Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси музейи ҳамкорлигида 18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан “Буюк маърифатпарвар жадидлар бугунги ёшлар тасаввурида” шиори остида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.

Қатағон қурбонлари хотираси музейида ташкил этилган тақдирлаш маросимида Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, музей директори Д.Раҳматова, Ўзбекистон Бадиий академияси Қашқадарё вилоят бўлими бошлиғи А.Сатторов танловга тақдим этилган талабаларнинг энг яхши ижод намуналарини эътироф этиб, ғолибларни аниқлаб беришди.

Танлов низомига кўра, ғолиблар тегишли равишда бир миллион, саккиз юз минг ва беш юз минг сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.