Ёшлар доим этиборда
Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш масаласи ҳамиша давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Кейинги йилларда ёшларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларига эътибор янгича тус олди.
Хусусан, давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 11-апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Қарши давлат университетига ҳам 53 нафар ёшлар бириктирилди.
Университет ректори бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ОТМга бириктирилган Қамаши тумани Баландчайла маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар ҳолидан доимий хабар олиниб, қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Куни кеча маҳалла ёшларидан Оғабек Нормаматов, Зиёдахон Очилова, Хўшмурод Алимов, Робия Зиётова ва Жамшид Михлиев хонадонларига ташриф уюштирилиб, мулоқот қилинди.
Учрашувларда уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тикув машиналари, замонавий русумдаги ноутбуклар, электрон овоз кучайтиргич, китоблар тоʻплами, моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.