ҚарДУ талабаси Италиянинг нуфузли университетига қабул қилинди!
3 Ноябрь 2026, 16:02
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультети талабаси Абдулазиз Кенжаев Италиянинг Мессина университети (Università degli Studi di Messina) талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритди. У мазкур университетда инглиз тилида таълим бериладиган «Бизнес менежменти» дастури бўйича таҳсил олади. 1548 йилда ташкил этилган Мессина университети Италиянинг энг қадимий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. QS World University Rankings 2027 халқаро рейтингида 761–770-ўринлардан жой олган. Абдулазизнинг ушбу муваффақияти билан самимий табриклаймиз! Халқаро таълим сари қўйилган бу муҳим қадам келгусидаги янги ютуқлар учун мустаҳкам пойдевор бўлсин.