“Вилоят ҳокими стипендияси” танлови ғолиблари тақдирланди
Бугун Қарши давлат университетида вилоятимиз олий таълим муассасалари иқтидорли талабалари учун 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб таъсис этилган “Вилоят ҳокими стипендияси” танлови совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокими М.Азимов кириш сўзи билан бошлаб берди.
Қашқадарё тажрибаси сифатида ташкил этилган ушбу танлов шаффоф ҳамда низомда белгиланган услуб, шакл ва мезонлар асосида ўтказилиб, мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи орқали 14 нафар ғолиблар аниқланди. Қувонарлиси, улардан 5 нафари Қарши давлат университети талабаларидир.
Тадбирда “Вилоят ҳокими стипендияси” совриндори гувоҳномалари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди. Тадбир давомида ёшларнинг миннатдорчилик туйғулари ифодаланган чиқишлар тингланди. Маълумот ўрнида, ғолибларга жорий ўқув йилининг сентябрь ойидан июнь ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида қўшимча стипендия тўланади.