Қирғизистонда “Study in Uzbekistan” таълим кўргазмаси бўлиб ўтди
2026-йил 25–26-июн кунлари Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида “Study in Uzbekistan” таълим кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур кўргазмада Ўзбекистоннинг 29 та олий таълим муассасаси қаторида Қарши давлат университети ҳам муносиб иштирок этди. Жумладан, университетимиз номидан Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари Ш.Эрназарова ва Х.Худайбердиева кўргазмада қатнашиб, ташриф буюрувчиларга Қарши давлат университетидаги таълим йўналишлари, қабул жараёнлари, халқаро талабалар учун яратилган имкониятлар ҳамда замонавий ўқув ва илмий муҳит ҳақида батафсил маълумот бердилар. Кўргазма давомида Ўзбекистонда олий таълим олиш имкониятлари, грант дастурлари, қабул жараёнлари ҳамда мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион салоҳияти кенг тарғиб қилинди. Бу каби халқаро таълим кўргазмалари Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг хориждаги нуфузини ошириш, хорижий ёшларни мамлакатимизда таҳсил олишга кенг жалб этиш ҳамда халқаро таълим ҳамкорлигини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.