Муқаддас заминда азиздир инсон!

9 ноябрь 2023
Оммавий тадбирлар

Жорий йилнинг 8-ноябрь куни Филология факультетида Қарши давлат университети ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси томонидан 11-ноябрь — “Касаба уюшмалари куни”га бағишлаб, талабалар ўртасида “Муқаддас заминда азиздир инсон!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Натижалар тез орада эълон қилинади. Ғолиб ва совриндорлар университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.