Қарши давлат университетида Малайзия делегацияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Қарши давлат университетига Малайзиянинг Jaafar Industries Sdn Bhd (JISB) ва TRUCAT Global PLT компаниялари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Делегация таркибида TRUCAT Global PLT бош директори Adida Datuk Yang Amri ҳамда операциялар бўйича директори Mohammad Zolkarnain Tun Abdullah иштирок этди. Учрашувда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда тегишли бўлимлар масъуллари қатнашди. Музокараларда компетенцияга асосланган кадрлар бошқаруви, JAKIM ҳалол сертификатлаш тизимини жорий этиш ва халқаро стандартларга мос ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар илмий-таълимий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва узоқ муддатли стратегик алоқаларни ривожлантириш юзасидан келишувга эришдилар.