Янги таълим дастурлари аккредитация жараёнида масофавий баҳоланди
Қарши давлат университетида янги ташкил этилаётган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёни доирасида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги экспертлари томонидан масофавий мониторинг ва баҳолаш ишлари олиб борилди. Zoom платформаси орқали ташкил этилган жараёнда “Ижтимоий иш” ва “Бизнесни бошқариш” таълим дастурлари бўйича яратилган таълим муҳити ҳамда инфратузилма имкониятлари ўрганилди. Экспертлар томонидан ўқув бинолари, моддий-техник база, Ахборот-ресурс маркази фаолияти, рақамли таълим муҳити ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил қилинди. Шунингдек, таълим дастурларининг давлат таълим стандартлари ва аккредитация мезонларига мувофиқлиги юзасидан зарур маълумотлар тақдим этилди. Мазкур ўрганиш натижалари таълим дастурлари сифатини янада ошириш ва уларни миллий ҳамда халқаро талаблар асосида такомиллаштиришга хизмат қилади.