Қарши давлат университети THE Sustainability Impact Rankings 2026 халқаро рейтингида янги босқичга кўтарилди!

Times Higher Education (THE) томонидан эълон қилинган Sustainability Impact Rankings 2026 натижаларига кўра, Қарши давлат университети барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга ҳисса қўшаётган етакчи олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олди. Университет 2022-йилдан буён мазкур рейтингда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Аввалги йилларда 1501+ поғонада қайд этилган натижа 2026-йилда яхшиланиб, университет илк бор 1001–1500 ўринлар гуруҳидан жой олди. Мазкур ютуқ БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини (SDGs) таълим, илмий тадқиқотлар, бошқарув ва жамоатчилик фаолиятига интеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг халқаро эътирофи бўлди. Рейтингда университет 9 та СДГ йўналиши бўйича натижа қайд этди. Жумладан, SDG 2 – “Очликка барҳам бериш” ва SDG 15 – “Қуруқликдаги ҳаёт” йўналишларида 301–400-ўринлар гуруҳидан жой олиб, энг юқори кўрсаткичларга эришди. Шунингдек, бир қатор бошқа йўналишларда 401–600-ўринлар гуруҳида қайд этилди. Ушбу натижа Қарши давлат университетининг барқарор ривожланиш, сифатли таълим ва инновациялар йўлидаги саъй-ҳаракатлари халқаро миқёсда эътироф этилаётганини яна бир бор тасдиқлайди. Қарши давлат университети жамоасини ушбу муҳим ютуқ билан самимий табриклаймиз!