Университетда амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнлари якуний босқичда

31 Октябрь 2023, 11:00
Университет янгиликлари

Айни кунларда Қарши давлат университетида талаба-ёшларнинг муносиб шароитларда сифатли таълим олишлари учун фаол суръатларда олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Хусусан, ҳудудда янгитдан 1200 ўринли замонавий андозадаги ўқув биноси қад ростламоқда. Ушбу объект Хорижий тиллар факультети учун мўлжалланган бўлиб, 5 қаватдан иборат. Шунингдек, бино таркибида 4 та маърузалар зали ҳам қуриб битказилаётир. Ҳозирда ушбу иншоотларда сўнги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда Ахборот ресурс маркази қайтадан мукаммал таъмирланмоқда. Мазкур бино фойдаланишга топширилгач бир вақтни ўзида 500 нафар талабаларга (илгари 200 нафар) хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Бинонинг ташқи ва ички кўринишида пардозлаш ишлари якунланмоқда. 
Олий таълим жараёнини рақамли форматга ўтказиш, рақамли таълим технологияларини кенг жорий этиш учун университет тузилмасида Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилмоқда. Марказ ўқув жараёни, кредит-модуль тизими, академик фаолият, таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш, битирувчиларни иш билан таъминлаш ва уларнинг амалиётини тизимли ташкил этиш каби вазифаларни амалга оширади. Бинода қурилиш жараёнлари якунланган бўлиб, айни пайтда жиҳозлаш ишлари кетмоқда. Маълумотлар кўра, мазкур иншоотлар йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.