Маърифатли аёл – келажак кўзгуси

28 Октябрь 2023, 09:40
Университет янгиликлари

Қизларнинг илмли бўлишини рағбатлантириш узоқни кўзлаб босилган муҳим қадамдир. Бугунги талаба-қиз эртанги кунда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиши билан бирга, илмли, интеллектуал салоҳиятли, кенг дунёқарашга эга фарзандни тарбиялайдиган она ҳам бўлади. Маърифатли аёл ўз соҳасида ҳам, оилада ҳам келажакка дахлдор тўғри қарор қабул қилинишига муносиб ҳисса қўшади. Аёл илмли бўлса, келажак авлод билимли бўлади. Жорий йилнинг 27-октябрь куни Санъатшунослик факультетида “Маърифатли аёл – келажак кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. 

Унда Қарши давлат университети олима аёлларидан Педагогика фанлари доктори, профессор Ш.Нуруллаева, Педагогика фанлари доктори, профессор Н.Қаюмова, Фалсафа фанлари доктори, доцент Г.Бекмуродова, Фалсафа фанлари номзоди, доцент А.Шайманова, Педагогика фанлар номзоди, доцент М.Қурбонова, Фалсафа ва социология кафедраси катта ўқитувчиси А.Тўраева ҳамда факультетнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси А.Саттарова ва талаба-қизлар иштирок этди. Мулоқотда юртимизда хотин-қизларнинг илм-маърифатли бўлиши ва барча соҳаларда ўзини кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги хусусида сўз борди.