Мозийдан нур ахтарган адиба

28 Октябрь 2023, 06:49
Университет янгиликлари

Бугун Қарши давлат университети фаоллар залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда  Қарши давлат университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳибаси, адиба Шарофат Ашурованинг 70 йиллиги муносабати билан “Мозийдан нур ахтарган адиба” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  

Дастлаб Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари А.Қобилов вилоят ҳокими табригини ўқиб эшиттирди. Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпўлатов университет ректори Д.Набиев табригини, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тадбирлар бўлими бошлиғи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Фароғат Худойқулова Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саййиднинг табригини ўқиб эшиттирди.  

Филология фанлари доктори, профессор Б.Йўлдошев адибанинг ижодий фаолияти тўғрисида маъруза қилди. Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ижрочи директори М.Дўсматов, Қарши шаҳар ҳокимлиги номидан Н.Холбоева, Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ғ.Абдиев, Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ш.Исахонова, Г.Жумаева, Т.Тиллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, адибанинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига доир  фикларини билдириб ўтдилар.  

Ўзбекистон халқ ҳофизи Бекназар Дўстмуродов ҳамда вилоят намунали мақом ансамбли хонандалари ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди. Қарши давлат университети Филология факултети талабалари иштирокида адабий-бадиий композиция  намойиш этилди. Тадбир сўнггида Ш.Ашурова сўзга чиқиб, билдирилган эътибор ва дил изҳорлари учун барчага миннатдорчилик билдирди.