Қашқадарё - азм қадриятлар воҳаси

27 Октябрь 2023, 05:30
Университет янгиликлари

Халқимизнинг асрлардан-асрларга ўтиб келаётган миллий қадриятларини ёш авлод онгига сингдириш, анъана ва урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида "Қашқадарё азм қадриятлар воҳаси" номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети Туризм ва маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари, Қарши шаҳар маданият маркази қошидаги "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаси "Шуҳрат" медали соҳиби Алмамат Шарипов, "Ойдиной", "Насаф" фольклор-этнографик халқ ансамбли жамоалари иштирок этди.

Тадбир давомида фольклор-этнографик жамоалар томонидан куйланган халқ оғзаки ижодининг нодир намуналари йиғилганларга бир олам таассурот бағишлади. Хонанда Алмамат Шарипов томонидан ижро этилган дилрабо тароналар ёшларни рақсга чорлаш баробарида даврага янада кўтаринкилик олиб кирди.