Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

27 октябрь 2023
Эълонлар

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

Ўзбек тилшунослиги, Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси кафедралари мудири лавозимига;

Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари (1), Фалсафа ва социология (1), Ўзбекистон тарихи (1), Алгебра ва геометрия (1), Инглиз тили ва адабиёти (1), Бошланғич таълим (1), Спорт фаолияти (1) кафедралари доценти лавозимига;

Иқтисодиёт (1), Фалсафа ва социология (1), Ўзбек мумтоз адабиёти (1), Ўзбекистон тарихи (1), Физология (1), Психология (2) кафедралари илмий даражали катта ўқитувчиси лавозимига;

Мусиқа таълими (1), Спорт фаолияти (2), Жисмоний маданият назаряси ва методикаси (2), Ранг тасвир ва амалий санъат (1), Агрокимё ва экология (1) кафедралари илмий даражасиз катта ўқитувчиси лавозимига;

Мусиқа таълими (1), Ўзбекистон тарихи (1), Даволаш ва педиатрия иши (3), Спорт фаолияти (1), Жисмоний маданият назаряси ва методикаси (1), Амалий инглиз тили (1), Ўзбек тили ва адабиёти (1), кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига.

 

Лавозим учун малакавий талаблар:

  1. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;
  2. Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;
  3. Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

  1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;
  2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;
  3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;
  4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);
  5. SCOPUS va WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

  Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. Телефон: 225-34-13, факс: (0 375) 221-00-56. Электрон почта: kardu@umail.uz

Теглар: #эълон