Яратилган шароитлар таълим сифатини оширишга хизмат қилади
28 Октябрь 2024, 06:28
Университет янгиликлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Қашқадарё вилоятига қилган хизмат сафари давомида Қарши давлат университетига ташриф буюриб, янгидан фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган 1000 ўринли Хорижий тиллар факультети ўқув биносини кўздан кечирди.
Жумладан, вазир масъуллар ҳамроҳлигида ўқув биносидан ўрин олган хитой, немис, рус, француз тилларига ўқитиш марказлари, инглиз тили дастурлари маркази, Erasmus+ дастурлари офиси, KOICA маркази, шунингдек, синхрон таржима ўқув аудиторияси билан танишди. Мулоқот чоғида замонавий андозада бунёд этилган ушбу ўқув биносида яратилган шароитлар таълим сифатини оширишини алоҳида эътироф этди.