Қарши давлат университети 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, халқаро эътироф этиладиган QS рейтингида ўз маълумотлари билан иштирок этишни бошлаган. Жорий йилда университет QS рейтингида Марказий Осиё университетлари орасида 55-ўринни эгаллаб, Осиёда 801-850 ўринга эга бўлди. QS рейтинг тизимида олий таълим муассасалари академик соҳадаги ва иш берувчилар орасидаги нуфузи, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг нисбати ва университетнинг илмий фаолиятининг таъсири каби кўрсаткичлар асосида баҳоланади. Бу ютуқлар университетнинг ўқув жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш, илм-фаннинг турли йўналишларида илғор тадқиқотлар олиб бориш ва жамият ривожига салмоқли ҳисса қўшиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини кўрсатади. Қарши давлат университети ўқитиш сифатини янада ошириш ҳамда инклюзив ва талабаларга йўналтирилган муҳитни тарғиб қилиш орқали ўзининг глобал салоҳиятини мустаҳкамлашда давом этади.