Факультетлараро немис тили кафедраси

19 November, 2022

Кафедра мудири: Катта ўқитувчи

Бозоров Ориф Чаманович

Телефон: (+99893) 930-70-67

Электрон манзили: orif-bozorov1967@mail.com 

Кафедра тарихи

Факультетлараро немис тили кафедраси 2021 йил 2 – октябрда ташкил топган.

1965 йили Қарши давлат педагогика институтида Хорижий тиллардан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз, немис филологияси бўлимларига талабалар қабул қилина бошланди. Уларга сифатли ва юксак савияда билим бериш учун ва Республикамиз жанубидаги илмий салоҳиятни (немис тили ва адабиёти бўйича) бирлаштириш учун хорижий тиллар кафедраси базасидан немис филологияси мустақил кафедра сифатида 1967 йилда ажралиб чиқди.

Кафедрага  1970-1972 йилларда катта ўқитувчи Ш.Абдуназаров, 1973 йилдан 1975 йилгача катта ўқитувчи Л.Коженкова, 1976 йилдан 1990 йилга қадар филология фанлари номзоди, доцент Н.Элмуродовлар раҳбарлик қилганлар. Кафедрага 1990 йилдан 2009 йилга қадар филология фанлари номзоди, доцент Ғ.Хўжаев, 2009 йилдан 2014 йилгача филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи К.Марқаевлар мудирлик қилган. 2015 йилдан бошлаб 2021 йилгача филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта ўқитувчи А.Махмудов мудирлик қилган. 2021йил 2 октябрдан Немис тили ва адабиёти кафедраси базасидан Факультетлараро немис тили кафедраси мустақил кафедра сифатида ажралиб чиқди.

Кафедрада 1 нафар катта ўқитувчи ва 12 нафар ассистент ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

Кафедра Германиянинг ДААД, Ўзбекистондаги Гёте институти билан мунтазам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, улар билан ҳамкорликда ташкил этилган турли мавзудаги семинарларда фаол иштирок этиб келмоқда.

 

Кафедра ўқитувчилари Ю. Рахимова, М. Широваларнинг нофилологик факультетлар талабалари учун яратилган “Deutsch Topics”  қўлланмаси, Ю. Рахимова, М. Широва ва М. Ниёзоваларнинг нофилологик факультетлар талабалари учун яратилган “DEUTSCH KREATIV” услубий қўлланмаси, Н.Ишанқулова ҳамкорликда чоп эттирган нофилологик факультетлар талабалари учун яратилган “Deutsch” немис тили дарслиги, доцент Ғ.К.Хўжаев ва ўқитувчи Ш.Ашурованинг “Deutsch” номли ўқув қўлланмаси бугунги кунда кафедрадаги илмий, илмий-услубий ишларнинг юқори савияда олиб борилаётганлигидан дарак беради.

Кафедра Республикамиздаги қатор олий ўқув юртларининг турдош кафедралари, Ўзбекистон Миллий университети, ЎзДЖТУ, СамДЧТИ билан илмий, илмий услубий соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Кафедра профессор – ўқитувчилари мактаблар билан ҳамкорлик борасида ҳам бир қатор тадбирларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, Яккабоғ туман 14-сонли мактаб билан ҳамкорликда “Немис тилини ўқитишда коммуникатив ёндашув” мавзусида тадбир ўтказдилар. Ушбу тадбирда Гёте институтининг координатори жаноб Симон Кретчмер ҳам ташриф буюрди. Жаноб Кретчмернинг мактабга ташриф буюришидан мақсад, мактаб 2022 йил май ойидан бошлаб Германия давлати билан ҳамкор мактаб "PASCH SCHULE" шартномасини имзолади.

 

Кафедра аъзолари маънавий – маърифий ишлар бўйича ҳам бир қанча ишларни режа асосида ўтказдилар. Қарши шаҳрининг қадимий обидаларидан бири Одина масжидида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига тадбир уюштирилди. Тадбир бошида Одина масжидининг тарихи ҳақида, Қарши шаҳрининг тарихий манбалари ва қадимий Насаф шаҳрида илм – маърифат ўчоғи ҳисобланган масжиднинг маданиятимиз ривожланишида тутган ўрни ҳақида маъруза қилинди. Маъруза орқали тадбир иштирокчилари Одина масжиди ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдилар.

 

Кафедранинг илмий йўналиши: “Чет тилини ўқитиш методикаси масалалари ва германистиканинг долзарб муаммолари”.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Хорижий тил (Немис тили – бакалавриат барча таълим йўналишлари учун)

Амалий хорижий тил (Магистратура барча таълим йўналишлари учун)

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1.                  Бозоров Ориф Чаманович                   кафедра мудири, катта ўқитувчи

2.                  Раҳимова   Юлдуз   Ғаниевна               ўқитувчи

3.                  Ашурова   Шаҳноза   Шавкатовна        ўқитувчи

4.                  Айматова   Гулчеҳра   Бозоровна         ўқитувчи

5.                  Эшмуродов Урал Хўжанович                ўқитувчи

6.                  Муродова Тахмина Бахтиёровна          ўқитувчи

7.                  Полвонова Раъно Маматқуловна         ўқитувчи

8.                  Жамилова Наргиза Абдисаломовна     ўқитувчи

9.                  Абдураҳимова Гуласал Хомидовна      ўқитувчи

10.              Ишанова Сауле Илясовна                       ўқитувчи

11.              Ахмедова Дилноза Абдуманноновна    ўқитувчи

12.              Жўраева Наргиза Тоштемировна           ўқитувчи

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар:

Кафедра катта ўқитувчиси О. Бозоров Термез давлат университети профессори И. М. Ғаниев илмий раҳбарлигида “Эпистоляр романда воқеликни бадиий тасвирлаш имкониятлари ва қаҳрамон муаммоси” (И. В. Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” ва И. Мирзонинг “Бону” романлари мисолида) мавзусида илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда.

Кафедрада тайёрланадиган илмий-услубий ишлар:

Г. К. Хўжаев/Ш. Ашурова – “Deutsch” ўқув қўлланма

Ю. Рахимова/М. Широва – “Deutsche topics”

Ю. Рахимова/М. Широва/М. Ниёзова – “DEUTSCH KREATIV” 

Кафедра манзили: Роман – герман филологияси факультети биноси