Ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда

Қарши давлат универстетида 4 7-сентябрь кунлари факультетлар кесимида профессор-ўқитувчилар учун кредит-модуль тизими асосида ўқув жараёнини олиб бориш юзасидан ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда. Семинар давомида профессор-ўқитувчилар HEMIS ахборот тизимидаги энг охирги ўзгартиришлар билан таништирилмоқда. Ушбу семинардан кўзланган мақсад профессор-ўқитувчиларнинг кредит-модуль тизими ҳамда HEMIS ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳисобланади.