Миллий либос – маънавият кўзгуси

12 Сентябрь 2026, 04:49
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Тиллар факультетида таҳсил олаётган талаба-қизлар иштирокида “Миллий либос – маънавият кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида миллий либосларимизнинг ўзига хослиги, халқимизнинг бой маданий мероси, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда ёшлар орасида миллий қадриятларга ҳурматни янада юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирда талаба-қизлар миллий либосларимизнинг нафислиги ва бетакрорлигини намойиш этиб, миллийлик, одоб ва гўзаллик уйғунлигини акс эттирдилар.