ҚарДУ ўқитувчиси топ мингталикдан ўрин олган хорижий олийгоҳда дарс бермоқда
Айни кунларда Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Нилуфар Жумаева дунёнинг топ мингталикдан ўрин олган олий даргоҳларидан бири Словакиянинг Жилина универистетида (QS-800, 2023) стажировка ўтамоқда ҳамда университет талабаларига дарс бермоқда.
Илмий стажировка доирасида қатор тадбирлар, анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этиш, халқаро базаларда индексланадиган журналларда мақола нашр эттириш, Қарши давлат университети ва Жилина университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашиш кўзда тутилган.
Ушбу стажировка Словакия давлатининг NSP (National Scholarship Programme) дастури лойиҳаси доирасида амалга оширилаётир. Нилуфар Жумаева Жилина университети Гуманитар фанлар факультетида “Энглиш лангуаге анд литературе” кафедраси мудири, профессор Эва Лелакова раҳбарлигида фаолият юритмоқда.
Маълумот учун, Жилина университетида 172 та аккредитациядан ўтган таълим йўналишлари бўйича еттита факультетда 8 минг нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда. 70 йилдан ортиқ муваффақиятли фаолияти давомида ушбу университет асосан, транспорт ва техник соҳаларга, шунингдек, менежмент, маркетинг ҳамда гуманитар фанларга ихтисослашган. Ушбу муддатли илмий стажировка жорий йилнинг 5-июлига қадар давом этади.