Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Бугун, 23-февраль куни Тарих факультетида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда эрта турмушнинг салбий оқибатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли бўлишини исташини, аммо қизимни тезроқ турмушга берсам, хотиржам бўлардим, деган нотўғри қараш билан қайсидир маънода ўз ҳаловатини ўйлайдиган, фарзандининг ўқишни давом эттириши ёки эгаллаган касби бўйича ишлашига тўсқинлик қиладиган ота-оналар ҳам йўқ эмаслиги таъкидланди.
Қиз болани барвақт турмушга бериш ва эрта фарзанд кўриш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги борасида фикр-мулоҳазалар тингланди.
Тадбирда Тарих факультети Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси А.Шайманова, Фалсафа ва социология кафедраси катта ўқитувчиси А.Тўраева, Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Д.Ибрагимова ва факультетнинг 1-2-босқич талаба-қизлари иштирок этди. Тадбир савол-жавобларга бой, мазмунли бўлиб ўтди.