Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!
24 февраль 2024
Университет янгиликлари
Бугун, 23-февраль куни Педагогика факультети Психология кафедраси ўқитувчиси У.Ўнгбоева ҳамда факультетнинг 1-босқич талабалари Қарши шаҳридаги 17-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган давлат таълим муассасасига бордилар.
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас" шиори остида ташкил этилган йўқлов давомида мактаб ўқувчилари учун психологик тренинглар ўтказиш билан бир қаторда келажакда қайси касб эгаси бўлишлари ҳам ўрганилди. Тадбир якунида талабалар мактаб ўқувчиларига совғалар улашишди.