Ҳарбийликка қизиқадиган ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди
Ҳарбий бўлиш кўпчилик йигитларнинг орзуси. Аммо, қайси олийгоҳга ҳужжат топшириш, имтиҳонлар тартиби тўғрисида ҳамма ҳам билавермайди. Бугун университетда ўтказилган тадбирда Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига 2024/2025 ўқув йили учун номзодларни саралаб олиш тўғрисида сўз борди. Хусусан, ҳарбий институтдаги мавжуд мутахассисликлар, имтиҳонлар тартиби ҳақида маълумот берилди.
Номзодлар олий таълим муассасасининг 3-босқичини муваффақиятли якунлаган бўлиши, курсантлар учун тўлиқ бюджет асосида икки йиллик таҳсил ҳамда битирувчиларга “лейтенант” ҳарбий унвони тақдим этилиб, қуролли кучлар тизимига хизматга юборилиши қайд этилди. Тадбирда талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Ўқиш истагини билдирган номзодлар сараланди. Тадбирга Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи подполковниклари Ш.Матжонов, А.Тангиров ва Ҳ.Саломов таклиф қилинди.