Илмли аёл – жамият кўзгуси
Жорий йилнинг 15 февраль куни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “Қашқадарёнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётида воҳа олималарининг ҳиссаси” мавзусида олима аёллар форуми бўлиб ўтди.
Форум аввалида қатнашчилар вилоятдаги олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган олималарнинг илмий тадқиқот натижаларига оид кўргазмаларни кўздан кечиришди. Таъкидлаш жоиз, мазкур анжуман олима аёлларнинг ўзаро тажриба алмашишлари учун имкониятлар майдонига айланди.
Тадбир давомида илм-фан йўлида фидойилик намуналарини кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, турли танловлар ғолиби бўлган талаба қизларга ташаккурномалар топширилди. Хусусан, форумда иштирок этган Қарши давлат университетининг бир гуруҳ олима аёллари ҳам махсус сертификатлар билан тақдирланди.