Қарши давлат университети вакант лавозимларга танлов эълон қилади
Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра профессори, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади
Технологик таълим (1), Ўзбекистон тарихи (1) кафедралари профессор лавозимига;
Технологик таълим (1), Органик кимё (1), Ўзбек мумтоз адабиёти (1), Ранг тасвир ва амалий санъат (1), Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари (1), Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (1) кафедралари доцент лавозимига;
Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари (1), Физология (1), кафедралари илмий даражали катта ўқитувчиси лавозимига;
Мактабгача таълим (1), Масофавий таълим (1), Факультетлараро инглиз тили (1), Технологик таълим (1), Умумий физика (1), Назарий ва экспрементал физика (1), Бошланғич таълим (1) кафедралари илмий даражасиз катта ўқитувчиси лавозимига;
Масофавий таълим (1), Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси (2), Зоология (2), Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (1), Умумий физика (1), Рус тили ва адабиёти (1) кафедралари ўқитувчи-ассистент лавозимига;
Органик кимё (1), Ноорганик кимё (1), Ўзбекистон тарихи (1), Иқтисодиёт (1), Амалий математика (1) кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига.
Лавозим учун малакавий талаблар:
- Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;
- Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;
- Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;
Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:
- Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;
- Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;
- Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;
- IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);
- SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;
Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй.
Телефон: (75) 220-02-10. Электрон почта: kardu@umail.uz