Музейлар - тарих кўзгуси
Қарши давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташриф буюрувчилар учун азиз қадамжолардан бирига айланиб улгурди. Боиси, у ерда мустамлакачилик ва мустабид тузум даврида рўй берган ҳодисалар, ушбу даврда Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон қурбон қилган, қатағон этилган аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар келтирилган. Шунингдек, ушбу даврларга оид суратлар ва турли буюмлар музей экспонатлари қаторидан жой олган.
Куни кеча музейга Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) давлатидан сайёҳлар, Қашқадарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари, “Алёнка” хусусий боғчаси тарбияланувчилари тарбиячи-педагоглар ҳамроҳлигида ҳамда университетнинг Математика ва компьютер илмлари факультети амалий математика таълим йўналиши 1-босқич талабалари, Кимё-биология факультети биология таълим йўналиши 2-босқич талабалари Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари бошчилигида ташриф буюрди.