ҚарДУ талабалари "Универсиада – 2026/2027" республика финал босқичига йўлланма олди!

26 Ноябрь 2026, 07:22
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида "Универсиада – 2026/2027" спорт мусобақаларининг шашка ва шахмат турлари бўйича ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Университет мураббийи Толиб Астанов бошчилигида иштирок этган талабаларимиз қуйидаги натижаларни қайд этиб, 1–4 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган республика финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди:
Шахмат: Аъзамжон Хайриллаев — Физика-математика факультети талабаси.
Шашка: Муниса Пардаева — Табиий фанлар ва агрономия факультети талабаси.
Талабаларимизни ғалаба билан табриклаймиз ва республика финал босқичида омад тилаймиз!