Университет талабалари "Мирзо Улуғбек ворислари" танловида ғолиб бўлди!

26 Ноябрь 2026, 07:20
Университет янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 майдаги 206-сон қарори асосида 2026–2027-ўқув йили учун ташкил этилган "Мирзо Улуғбек ворислари" тайёрлов ўқув курсларига республика бўйича 160 нафар талаба танлаб олинди. Улар орасида Қарши давлат университетининг Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультетидан 4 нафар талаба ҳам бор:
Азаматжон Каримов
Лазиза Аширова
Эъзоза Қўйлиева
Маърифат Эштимирова
Ғолиблар бир йиллик бепул таълим гранти, 1,5 миллион сўмлик ойлик стипендия, ноутбук ва бошқа зарур ўқув жиҳозлари, шунингдек, амалиётчи ҳамда хорижий мутахассислар билан машғулотларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Талабаларимизни ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз ва келгуси ўқиш ҳамда илмий фаолиятларида омад тилаймиз!